1 Декабр 2020 йил 376

Фарғона вилоятида қидирувдаги аёллар қўлга олинди

30 ноябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Э.Ш. исмли аёлни  Фарғона тумани ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Ф.М. исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech