5 Феврал 2021 йил
365
Фарғона вилоятида қидирувдаги аёл ва эркак қўлга олинди
04 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ТХТБ ва ТЭҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Х.И.ни қўлга олишди.
Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “в” бандида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Ж. исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати