20 Март 2021 йил 364

Фарғона вилоятида қидирувдаги 3 нафар эркак ва бир нафар аёл қўлга олинди

19 март куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) кўрсатилган жиноятни содир этган М.О. ва  Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган А.А.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинганлиги сабабли Фарғона шаҳри ҳудида қўлга олишди.

Бундан ташқари, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида (Гиҳёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) кўрсатилган жиноятни содир этган Х.А. ва  Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этган А.Г. исмли аёлга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги сабабли қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech