18 Сентябр 2021 йил
412
Фарғона вилоятида қидирувдаги аёл ва эркак қўлга олинди
17 сентябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва ТВБСО ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Э.С.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Риштон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисмида (туҳмат) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.О исмли аёлни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати