14 Декабр 2020 йил 385

Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олинди

12 декабрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган Н.О.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.Қ. ни Фарғона тумани ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech