21 Октябр 2020 йил
401
Фарғона вилоятида қидирувда юрган шахслар ушланди
19 октябрь куни Фарғона тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) ва 189-моддаси 1-қисмида (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Қ.Х.ни Қўштепа тумани ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, 20 октябрь куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ю.Р.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати