30 Ноябр 2020 йил 342

Фарғона вилоятида қидирувда юрган 3 нафар шахслар қўлга тушди

 

29 ноябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Б.Р исмли аёлни Қўқон шаҳрида қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона тумани ИИБ  ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Х.А.ни қўлга олишди.

Бундан ташқари, Қўштепа тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Н.А.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech