19 Май 2021 йил
393
Фарғона вилоятида қидирувдаги шахслар қўлга олинди
18 май куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисмида (талончилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган А.А.ни Қўқон шапҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирув эълон қилинган О.Х.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати