24 Декабр 2020 йил
372
Фарғона вилоятида қидирирувдаги шахслар қўлга олинди
23 декабрь куни Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Учкуўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Ш.М.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 3-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Б.А.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати