23 Март 2021 йил
341
Фарғона вилоятида фирибгарликда гумонланган шахслар қўлга олинди
21 март куни Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.З.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қува тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Д.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати