27 Август 2020 йил 973

Фарғона вилоятида "Арсенал" тадбири давом этмоқда

2020 йилнинг 20-30 август кунлари ички ишлар тизимида ноқонуний равишда сақланаётган ўқ-отар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи модда ва материалларни аниқлаб олиш, шунингдек, рухсат бериш тизими объектлари фаолияти ҳамда фуқароларга тегишли бўлган ўқ-отар қуроллар, ўқ-дориларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида жойларда “Арсенал” тадбири ўтказилиши режалаштирилган эди. 

Тадбирни ўтказиш учун вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ томонидан ҳудудлар кесимида тезкор штаблар ташкил этилиб, “Арсенал” тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбир давомида 65 та назорат-лицензиялаш тизимига кирувчи объектлар текширилиб, текширув давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. 

Шу кунга қадар текширилган овчилар 2562 нафар бўлиб, текширув давомида сақлаш ва олиб юриш учун берилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати ўтганлиги сабабли 137 нафар овчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари бўйича жаримага тортилди.

Ушбу тадбирни сифатли ўтказиш учун жами 1942 нафар ходим жалб этилди. Шаҳар ва туманлар кесимида “Арсенал” тадбири бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари давом этмоқда.  

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech