11 Январ 2021 йил
398
Фарғона вилоятида адолатдан яширинган шахслар қўлга олинди
10 январь куни Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Э.Ш.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қува тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган И.Ж.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати