15 Май 2020 йил 500

Фарғона вилоятида 500 квадрат метрдан ортиқ ер майдонидаги тақиқланган экинлар йўқ қилинди

Вилоятимизда Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда “Қора дори - 2020” кенг қамровли тадбирининг биринчи босқичи ўтказиб келинмоқда.

2020 йилнинг 1-15 май кунлари гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ жами 50 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилиб, улар гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаш ва ўтказиш, кучли таъсир қилувчи воситаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳамда тақиқланган экинларни экиш ва етиштиришни ташкил қилади.

Шу билан бирга, 30 дан ортиқ ҳолатда 20.000 тупдан кўп бўлган “кўкнори” ва “наша” гиёҳвандлик ўсимликлари қонунга хилоф равишда парваришланаётганлиги аниқланиб, йўқ қилиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, тадбир давомида “кўкнори”, “марихуана” ва кучли таъсир қилувчи жами 200 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари олинди.

Юқоридаги аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Ҳозирда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда “Қора дори - 2020” кенг қамровли тадбири изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech