Фарғона вилоятида 3 нафар қочоқ қўлга олинди
25 февраль куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган М.А.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (cолиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Н.Ғ.ни қўлга олишди.
Бундан ташқари, Марғилон шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик), 228-моддаси 2-қисми “б” банди ва 228-соддаси 3-қисмида (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, қидирув эълон қилинган А.Н.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати