Фарғона вилоятида 3 нафар қидирувдаги шахслар ушланди
19 сентябрь куни Данғара туман ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисмида (босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Т.М.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, 20 сентябрь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Н.А.ни Ўзбекистон тумани ҳудудида қўлга олишди.
Бундан ташқари, 20 сентябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган К.О.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати