25 Май 2021 йил 377

Фарғона вилоятида 3 нафар қидирувдаги шахслар қўлга олинди

24 май куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган А.С.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ хузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.С.ни Марғилон шаҳар ҳудудида қўлга олишди.

Бундан ташқари, Олтиариқ тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Р.С.ни Олтиариқ тумани ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech