Фарғона вилоятида фирибгарлик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахслар ушланди
27 май куни Ўзбекистон тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ хузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.С.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Марғилон шаҳар ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган М.А.ни Учкўприк тумани ҳудудида қўлга олишди.
Бундан ташқари, Сўх тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Сўх тумани ИИБ ҳузурида тергов бўлинмаси томонидан қидирув эълон қилинган Д.М.ни Сўх тумани тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати