15 Июл 2021 йил 375

Фарғона вилоятида 2 нафар қидирувдаги шахслар қўлга тушди

14 июль куни Марғилон шаҳар ИИБ  ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  қидирув эълон қилинган Т.Н.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Қувасой шаҳар ИИБ  ходимлари Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  қидирув эълон қилинган М.Х.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech