Фарғона вилоятида 18 октябрь куни видеофотофиксация воситалари орқали ниқобли тартибга амал қилмаган 1208 нафар фуқаролар аниқланди
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 17 октябрь кунидан Республикамизда биринчи марта Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйилди.
Вилоятимиз ҳудудидаги видеофотофиксация воситаларидан самарали фойдаланиш натижасида 18 октябрь куни ниқобли тартибга амал қилмаган 1208 нафар шахсларнинг фото-видео суратлари олиниб тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Ушбу баённомани эса, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.
Карантин қоидаларига амал қилинг!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати