18 Октябр 2020 йил 1401

Фарғона вилоятида 17 октябрь куни видеофотофиксация воситалари орқали ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар фуқаролар аниқланди.

Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 17 октябрь кунидан Республикамизда биринчи марта Фарғонада жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видеофотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиётини йўлга қўйилди.

17 октябрь куни ниқобли тартибга амал қилмаган 156 нафар ана шундай шахсларнинг фото-видео суратлари олиниб тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилди.

Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқароларнинг шахси махсус базада аниқланиб, ИИО ва Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади.
Ушбу баённомани эса, фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади.

Карантин қоидаларига амал қилинг!

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech