23 Апрел 2021 йил 941

Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича ўтказилган мусобақада вилоят ИИБ терма жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти кенгаши Фарғона вилояти бўлимининг тасдиқланган режасига асосан 2021 йилнинг 20-23 апрель кунлари Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар ўтказилди.Бўлиб ўтган мусобақада жами 8 та жамоа иштирок этиб, мусобақа якунига кўра Миллий гвардия қўриқлаш хизмати терма жамоаси 3-ўринни, Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси 2 –ўринни ҳамда Фарғона вилояти ИИБ терма жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритиб мусобақа ғолиби бўлди


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech