Фарғона вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув ташкил этилди
Учрашувда таъкидланганидек, халқ билан бирга, улар тинчлиги ва осойишталигини таъминлашда, ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясида, ҳуқуқбузарликларга қарши муросасиз курашишда мана шундай руҳан ва жисмонан тетик, билим савияси юқори профилактика инспекторларининг ҳиссаси катта.
ИИВ Академиясини битириб келган ёш ходимлар тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқур англаган ҳолда, қатъий тартиб-интизом, ҳалоллик, касбга садоқат билан хизматга шай.
Учрашувда ота-оналар ҳам сўзга чиқиб, фарзандларининг хизматнинг оғир енгил шароитларига бардошли бўлишга ундаб, ишга бориб келишларида, хизматдан ташқари пайтда мунтазам назоратга олишда ИИБ рахбариятига яқиндан кўмаклашишга ваъда бердилар.
Ёш ходимларга билдирилган юксак ишончни оқлашда улар ҳам бирдек масъул эканликларини таъкидлашди.
Ўзаро самимий мулоқот руҳида кечган учрашув якунида устозлар ва ота-оналар хизмат жараёнига киришаётган ёш ходимларга оқ йўл тилаб, келгусида узвий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга келишиб олдилар.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати