31 Август 2020 йил 385

Фарғона вилояти ИИБда Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ўқ отиш мусобақалари ўтказилди

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақа бошқарма шахсий таркибининг жисмоний ва жанговор шайлигини ҳамда уларнинг ўқ отар қуроллардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ва мустахкамлашга қаратилган.  

Дастлаб иштирокчиларга ўқ отар қуролдан фойдаланиш тартиби хавфсизлик қоидалари эслатиб ўтилди.

Мусобақада тенг ва фаол иштирок этаётган аёлларнинг ҳам кўрсатгичлари аъло даражада бўлди.

25 метрлик масофадан белгиланган нишонни аниқ уриб, энг кўп  балл тўплаган ходимлар мусобақа сўнггида диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланадилар.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

           

Text to speech