14 Апрел 2021 йил 357

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги аёлни қўлга олишди

13 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Ф. исмли аёлни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech