15 Декабр 2020 йил 1135

Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида бир гуруҳ ходимлар рағбатлантирилди ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгиланди

Жорий йилнинг 14 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Тергов бошқармаси раҳбарияти, барча шаҳар-туман тергов бўлинмалари раҳбарлари, терговчи ва суриштирувчилар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида ўз хизмат бурчини масъулият билан ситқидилдан, ҳалол бажараётган, ижобий натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ суриштирувчи ва терговчиларга Тергов бошқармаси бошлиғи майор А.К.Козимов томонидан ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Йиғилиш давомида фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, барча тергов бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берилди ҳамда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширишда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслик, тергов қилиш жараёнида далилларни тўплаш ҳамда мустаҳкамлашда далиллар мақбуллиги талабларига оғишмай, қатъий риоя қилиш лозимлиги яна бир бор таъкидланди.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech