24 Декабр 2020 йил 1739

Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси

ОГОҲЛАНТИРАДИ:

Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари, вилоятимиз меҳмонлари, ота-оналар, таълим муассасалари раҳбарлари ва ҳайдовчилар. Ҳозирда вилоят ҳудудидаги темир йўлларда харакатланаётган поездларнинг тезлиги соатига 100-110 км.ни ташкил қилаётганлиги, поездлар таркибини замонавий электравозлар бошқариб бораётганлиги сабабли улардан чиқаётган овознинг ташқи муҳитга эшитилмаслиги, қишки мавсум бўлганлиги учун ҳаво ҳароратининг пасайиши ҳамда туман тушиши оқибатида машинистнинг йўлни кўриш имконияти чекланиб қолаётганлигини инобатга олиб, сизлардан темир йўллардан кесиб ўтишда темир йўлнинг белгиланган жойидан ва ҳар икки томонга диққат билан қараб, поезд келмаётганлигига ишонч ҳосил қилиб ўтишингизни, бу ҳақида фарзандларингиз ва ўқувчиларни мунтазам огоҳлантириб боришингизни, фарзандларингизни ва ўқувчиларни темир йўл яқинида бемақсад юрмасликларини назоратга олишингизни, транспорт воситаларида ҳаракатланиш чоғида темир йўл кесишмаларидан ҳаракатланишда, кесишмалар шлагбаумларининг туширилган ёки туширилмаганлигнидан қатъий назар ҳаракатдаги поезд таркиби йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, шундан сўнг кесишма бўйлаб ҳаракатланишингизни сўраб қоламиз.

Text to speech