Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида “Ўзбек тили – миллий маданиятимиз ўзаги” мавзусида кенгайтирилган бадиий кеча ўтказилди
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни. Бу йил мазкур сана барча соҳаларда кўтаринки руҳда, ўзгача кўринишда тантана қилинмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармасида ҳам шахсий таркиб иштирокида “Ўзбек тили – миллий маданиятимиз ўзаги” мавзусида кенгайтирилган бадиий кеча ўтказилди.
Кечада Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчилари томонидан ходимларга ўзбек тилининг тарихи, бугуни ва тилимиз ривожи йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар тўғрисида атрофлича тушунчалар берилди.
Иштирокчилар тилимиздаги энг фаол сўз қўлланмаларининг луғавий маъноси, тарихий илдизлари, синонимлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар олдилар.
Шунингдек, китоб ярмаркасида қизиқарли бадиий, илмий адабиётлар таклиф этилди.
Бу каби тадбирлар ёш ходимларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати