14 Март 2020 йил 362

Фарғона вилояти ИИБ томонидан жойларда “Стресс профилактикаси ва психологик ҳимояланиш усуллари” мавзусида тренинглар ўтказиляпти.

     Жорий йил март ойининг ўтган ўн кунлигида, Фарғона, Қувасой шаҳарлари, Қува ҳамда Тошлоқ туманлари ички ишлар органлари ходимлари, мактаб психологлари, маҳалла ва жамоатчилик вакиллари иштирокида “Стресс профилактикаси ва психологик ҳимояланиш усуллари” мавзусида семинар тренинг машғулотлари ўтказилди.

     Машғулотларда руҳий ва жисмоний зўриқишлар, сурункали руҳий жароҳатлар, жамоадаги ижтимоий, маънавий-руҳий муҳит ва оиладаги зиддиятли  вазиятларни бартараф этиш усуллари бўйича психология фанлари номзоди, психолог Шириной Мустафаева ва вилоят ички ишлар органлари мутахассис психологлари томонидан керакли тавсиялар ва маслаҳатлар бериб ўтилди.

     Шунингдек, семинар иштирокчиларига илгари ижтимоий тармоқларда тақдим этилган Фарғона вилояти ИИБнинг “Ҳаракатдаги ижтимоий ёрдам кўрсатиш маркази” хизмат пайтида ходимларнинг фаол руҳий ҳолатда бўлишини таъминлаш, ҳар қандай фавқулодда кўнгилсиз ҳолатларни тез ва самарали бартараф этилишига ёрдам бериш билан бир қаторда, фуқароларга биринчи психологик ёрдам кўрсатиб келмоқда.

     “Марказ” вилоят ҳудудида ўз ҳаракатини давом эттирмоқда.

                                                                   

                                                                        Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech