30 Март 2021 йил 557

Фарғона вилояти ИИБ тизимида хизмат қилаётган бир гуруҳ ходимлар юртимизнинг кўҳна шаҳарларида саёҳатда бўлиб қайтишди

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ҳамда касаба уюшмаси ташаббуси билан йўлга қўйилган уютирилган давомида фарғоналик ички ишлар органлари ходимлари Хива ва Урганч шаҳридаги тарихий қадамжо ҳамда кўҳна обидаларни зиёрат қилишди.

Саёҳат давомида юрт посбонлари ушбу тарихий шаҳарлардаги музейлар, тарих саҳифаларидан ҳикоя қилувчи асори-атиқалар билан яқиндан танишдилар. Бу, албатта, ходимларга минг йилликларга бориб қадалувчи шонли ўтмишимиз ҳақида янада тўлароқ тасаввур хосил қилиш, билимларини ошириш ва маънавий ҳордиқ олиш имкониятини яратиб, юртимиз тинчлиги, хотиржамлиги йўлидаги мардонавор хизматида янада асқотади.

Бу каби тадбирларни келгусида мунтазам амалга ошириб бориш режалаштирилган.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: