23 Июн 2022 йил 415

Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида Олтиариқ ва Риштон туманларида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактик ишлар юзасидан ўқув-амалий тадбир ўтказилди

Аввал хабар қилганимиздек, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, полковник И.Тиллаев ҳамда полковник М.Саттаровлар томонидан Данғара, Бувайда ва Учкўприк туманларида шу мазмундаги йиғилишлар ўтказилган эди.

Куни кеча Олтиариқ ҳамда Риштон туманларида ҳам ана шундай тадбир бўлиб ўтди.
Йиғилишда Республика идоралараро ишчи гуруҳининг Фарғонада олиб борган ўрганишлари якунида берилган топшириқлар ижроси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, бунда тергов амалиёти самарадорлигини янада кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда “Оилабай”, “Маҳаллабай” усулда иш олиб бориш ва фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан зарур тавфсиялар берилди. Қонунбузилиш ҳолатларига муросасиз муносабатда бўлиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларни ишончли ҳимоя қилишда ҳар бир ходим масъулиятли бўлиши кераклиги қайд этилди.

Тадбирда шунингдек, “Е” материал дастурий таъминотидан келиб тушган ҳар бир хабар ва ҳодисалар асосида терговга қадар текширувни юртиш тартиб қоидалари тушунтирилиб, терговга қадар текширувни юритишда вилоятда ягона амалиётни жорий қилиш мақсадида процессуал ҳужжат намуналари ишлаб чиқилганлиги, ушбу процессуал ҳужжатларнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech