Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари “марихуана” сақлаган шахсни аниқлашди
Фарғона шаҳри. 02 декабрь куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ходимлари Янги-аср кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида ўзини шубҳали тутган фуқаро М.А. тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чўнтагида қора рангли полимир пакетга ўралган “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати