Фарғона шаҳрида қалбаки пул ишлаб чиқарган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 24 декабрь куни фуқаро Н.А. “Фарғона-Тошлоқ” йўналиши бўйича қатновчи автобус ҳайдовчисига 2 дона 10.000 сўмлик купюралардаги миллий валюталардан фойдаланиб, йўл кира хаққини тўлаётган вақтида мазкур пуллар ҳақиқий эканлиги Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ ходимларида шубҳа туғдирганлиги сабабли ушбу пуллар текшириб кўриш мақсадида олинган.
Ўтказилган судга оид техник-криминалистик экспертизанинг хулосасига кўра, 2 дона 10.000 сўмлик купюралардаги пуллар қалбаки усулда рангли принтер ёрдамида ёрдамида тайёрланганлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида 2 дона 10.000 сўмлик купюрадаги пуллар Н.А.нинг отаси Ш.А. томонидан тайёрланганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати