9 Июл 2020 йил 555

Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Назорат лицензиялаш фаолияти ходимлари томонидан профилактик тадбирлар мунтазам ўтказилиб борилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 8 апрелдаги тегишли Фармони ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 25 июндаги тегишли кўрсатмасига асосан ов қуроли мавжуд фуқаролар томонидан қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ турли ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ҳудудида “Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад фуқаролар томонидан шахсий қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш ҳамда фойдаланиш тартибларига риоя этилишини текширишдир.

Шунингдек, қурол ва унинг ўқ-дориларнинг ишончли сақланишига тўсқинлик қилувчи шарт-шароитларни бартараф этиш, жиноят ва бахтсиз ҳодисаларнинг юзага келишига замин яратувчи омилларни барвақт аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган мақсадли тадбирларни ташкил этиш, аниқланган камчиликлар бўйича ўз вақтида амалий чоралар кўришдан иборатдир.

Тадбирга жами 2476 нафар ички ишлар органлари ходимлари ва 356 нафар овчилик жамияти ишчи-хизматчилари ҳамда жамоатчилик вакиллари жалб қилиниб, ҳозирга қадар вилоят бўйича 4810 нафар ов қуролига эга шахслар томонидан қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилаётганлиги бўйича текширувлар ўтказилди.Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ушбу қоидалар бўйича яна бир маротаба тушунтириш ишлари олиб борилди.  

Текширувлар давомида қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларини бузган 102 нафар фуқароларнинг 80 нафарига нисбатан МЖтКнинг 221-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Вилоятда ўтказилаётган  тадбир давомида фуқаролар ўртасида ўзларида сақлаётган ноқонуний ўқотар қуролларини ихтиёрий равишда ИИБга топшириш тўғрисида олиб борилган профилактик-тушунтириш ишлари натижасида 7 нафар фуқаро томонидан ов қуроллари ихтиёрий равишда ИИБга олиб келиб топширилган.

 
 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

 

Text to speech