29 Апрел 2020 йил 952

Фарғона вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати фаолиятида фойдаланиш учун яна 20 дона янги скутерлар келтирилди

Шу йил март ойида Фарғона вилоят ИИБ Патрул-пост хизмати учун  6 та замонавий скутерлар олиб келингани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Ўтган бир ойдан зиёд вақт давомида скутерлар  хизматни самарали ташкил этиш ва ходимлар тезкорлигини оширишда ўзининг ижобий томонларини яққол кўрсатди.

Янги техникаларнинг ижобий жиҳатлари ИИБ раҳбарияти томонидан инобатга олиниб, вилоятга яна 20 та замонавий скутерлар олиб келинди.

Ҳозирда скутерларнинг техник имкониятларини ўрганиш бўйича ходимлар иштирокида ўқув машғулотлари ташкил этилиб,  уларнинг амалий кўникмалари шакллантирилмоқда. 

Ушбу замонавий техникалар Фарғона, Қўқон ва Марғилон шаҳарлари ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар осойишталигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни олдини олиш мақсадида  мотопатруль йўналишларида хизматга жалб этилади.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech