22 Декабр 2020 йил 1435

Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан дам олиш кунлари ҳам фуқароларга хизмат кўрсатилмоқда

Фуқароларга қулайлик яратиш, уларнинг ҳафта давомида иш фаолияти билан банд бўлишлари ҳамда миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматларига ташриф буюришга етарли вақтлари бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда, Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматлари томонидан ходимларнинг дам олиш кунларида ҳам соат 08:00 дан 18:00га қадар навбатчилик асосида вилоят аҳолисига хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.

Ўз навбатида, ходимларнинг ҳам меҳнат қонунчилигига асосан иш ва дам олиш вақтларини тўғри тақсимлаш мақсадида, ҳафта мобайнида бир кун дам олишлари ташкиллаштирилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Text to speech