20 Октябр 2020 йил 492

Фарғона вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан ҳудудларда Ўзбекистон фуқаролигига тан олинган шахсларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилмоқда

Сир эмаски, узоқ йиллардан буён биз билан бир жойда ишлаб ёки яшаб келаётган айрим ҳамюртларимиз фуқаролик паспортига эга эмасди. Улар ҳар доим мамлакатимиз фуқароси бўлишни орзу қилиб яшашган.

Президентимиз ташаббуслари билан қабул қилинган янги таҳрирдаги Фукаролик тўғрисидаги конунга асосан эндиликда Фарғона вилояти ИИБ МваФРБ ва унинг қуйи тизимлари томонидан ҳам 1995 йил 1 январга қадар доимий рўйхатдан ўтиб яшаб келаётган фуқаролиги йўқ шахслар Ўзбекистон фуқаролигига тан олиниб, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортлари бериш жараёнлари давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлар Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларида тизимли равишда ўтказилмоқда.Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги паспортини олган ҳамюртларимизнинг қувончлари чексиз. Барчаларининг мақсади битта – бундан буён ҳам мана шу юрт ривожи ва тинчлиги учун муносиб ҳисса қўшиш.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech