2 Июл 2021 йил 539

Фарғона вилояти ИИБ маънавият ва маърифат залида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар ўртасида содир этилаётган салбий ҳолатларнинг олдини олиш масаласига бағишланган йиғилиш ўтказилди

Видеоконференция тарзида ташкил этилган тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Дониёр Ташходжаев иштирок этиб, мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Жумладан, ходимларнинг касбий кўникмаларини ошириш, фуқаролар билан муомала маданиятини яхшилаш, хизмат интизомига қатъий риоя этиш, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик борасида зарур тавсиялар берди.

Тадбир жараёнида ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳақида аниқ мисоллар келтирилиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун ижро интизомига қатъий амал қилиш, она ватан ва танлаган касбига садоқатли бўлиш кераклиги қайд этилди. Бу борада энг аввало раҳбарлар қўл остидаги ходимларига ўзлари ибрат ва намуна кўрсатишлари зарур, дейилди.

Тадбирда шунингдек, хизмат вазифасига масъулият билан ёндошиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этишда фидойилик кўрсатаётган, ҳалолликни ўзларига шиор билиб, коррупция ҳолатларига қарши муросасиз курашган ва турли спорт мусбоқаларида совринли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ соҳа ходимлари ташаккурнома, қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech