6 Октябр 2020 йил
595
Фарғона вилояти ИИБ Йўл-патруль хизмати инспекторларининг билим савияси мустаҳкамланмоқда
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги ЙПХ батальони ЙПХ инспекторларининг касбий ҳамда ҳуқуқий билимини, муомала маданиятини янада ошириш, қонунчилик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Машғулотларда ходимларга йўл ҳаракати қоидалари, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 01 декабрь кунги 975-сонли қарори ҳамда бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар, Ички ишлар вазирлиги буйруқлари мазмуни яна бир бор етказилиб, инспекторларнинг билим савияси оширилмоқда.
Дарсларда Йўл ҳаракати қоидлари бўйича “Автомотоҳаваскорлар” жамияти ўқитувчилари ва психолог мутахассислар томонидан махсус машғулотлар ўтилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати