1 Сентябр 2020 йил 832

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБда яна бир янгилик. Қоидабузарликларни жамловчи махсус сервер қурилмаси сотиб олинди

Фарғона вилояти ҳудудига йўл ҳаракати қоидабузарликларни аниқловчи махсус фотовидеофиксация, ва онлайн радар қурулмалари ўрнатилди ҳамда ЙПХ инспекторларига қоидабузарликларни расмийлаштирувчи планшетлар тарқатилди.

Ҳозирда, ушбу қурулмалар ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар дастлаб, Тошкент шаҳридаги марказлаштирилган серверга узатилиб, ундан сўнг вилоят ИИБ ЙҲХБга тасдиқлаш учун юборилар эди.

Баъзи ҳолатларда қоидабузарлик тўғрисидаги қарорлар тўловчиларга етиб келиши муддати 15 кунгача бўлган даврни ташкил этаётганлиги фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 612-сонли қарорига асосан эса 15 кун муддат ичида тўланган жарималар миқдоридан 30 фоизгача чегирма қилиниши кўрсатиб ўтилган.

Юқоридаги муаммони бартараф этиш мақсадида вилоят ИИБ томонидан аниқланган қоидабузарликларни жамловчи махсус сервер қурулмалари сотиб олинди. Энди онлайн тарзда аниқланган қоидабузарликларни 3 кун ичида кўриб чиқилиши мумкин бўлади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech