6 Апрел 2022 йил 405

Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари қидирувдаги шахсни ушлашди

05 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий худуд ЙҲХБ ходимлари томонидан ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган П.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech