17 Феврал 2021 йил
367
Фарғона вилояти ИИБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
15 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Ш.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати