27 Май 2021 йил 533

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан ёшлар учун спорт ўйингоҳи ташкил этилди

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Дониёр Ташходжаевнинг бевосита ташаббуси билан Фарғона шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий спорт ўйингоҳи ташкил этилди.

Бу ерда аҳоли ва ёшларга спортнинг футбол, стол тенниси, шахмат-шашка турлари билан шуғулланиш учун барча шарт-шароит муҳайё қилинган бўлиб, ҳудуд аҳолиси сектор бошлиғининг бу хайрли ташаббусидан бехад мамнун бўлишди.

Спорт ўйингоҳининг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Тадбирда иштирок этган полковник Дониёр Ташходжаев маҳалла ёшлари билан самимий мулоқот қилди. Уларга омад тилаб, спорт кийимлари, китоб жамланмалари совға қилди.

- Бу ўйингоҳ аҳоли ва маҳалла ёшлари учун доим очиқ, - деди сектор бошлиғи. - Бу ерда улар бўш вақтини самарали ўтказишади, ота-оналарнинг дам олишлари учун ҳам шароитлар бор. Спорт фарзандларимизни баркамоллик, соғлом ҳаёт сари чорлайди, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ҳам кескин камайишига эришилади.

Вилоят ИИБ бошлиғи ўйингоҳда маҳалла ёшлари ўртасида ташкил этилган мусобақаларни ҳам томоша қилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech