Фарғона вилояти ИИБ бошқармаси томонидан жойларда тезкор-профилактика тадбирлар амалга оширилмоқда
Фарғона вилоятида “Янги йил” байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш мобайнида жамоат тартибни сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезкор-профилактик тадбир ўтказиб келинмоқда.
Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида жойларда ишчи гуруҳлар тузилиб, вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан тасдиқланган фармойиш асосида кенг жамоатчиликни жалб этилган.
Тадбирлар доирасида вилоятдаги 80 мингдан зиёд объектлар текширилди. Шу жумладан кўп қаватли уйлар хонадонлар корхона ва ташкилотлар ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, тадбир давомида 3 мингга яқин маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, ҳуқуқбузар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Тунги вақтларда белгиланмаган жойларда ёки бемақсад юриб фуқаролар осойишталигига зиён етказиши мумкин бўлган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган шахслар ички ишлар органлари ва таянч пунктларига олиб келиниб, улар билан текзор-профилактик тадбир ўтказилди.
Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тадбир давомида 30 нафар спиртли ичимликка ружу қуйган шахслар, 10 нафар гиёҳвандлар ва 20 нафар тажовузкор руҳий касалликка чалинган шахслар аниқланиб, соғлиқни сақлаш муассасаларга жойлаштирилди.
Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган 1980 нафар шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Тадбир давомида Пробация хизмати ҳисобида турган маҳкумлар жазо ўташнинг белгиланган тартиб қоидаларига риоя этмасдан, жазодан қасддан бўйин товлаганлиги учун жазо турини бошқа жазога алмаштириш бўйича судларга тақдимномалар киритилди. Шундан, суд ажримлари асосида 5 нафар маҳкумларнинг жазо тури озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.
Тадбир давомида ушбу тоифа шахслардан ташкил этилган меҳнат ярамаркалар орқали жами 27 нафари ишга жойлаштирилди.
Йўл-патруль хизмати масканлари, “Жамоатчилик назорати масканлари” ва бошқа объектларда 5 мингга яқин автотранспорт воситалари текширувдан ўтказилди.
Тадбир давомида аҳоли билан маҳаллаларда, корхона ташкилот ва таълим муассасаларда учрашувлар ҳам мунтазам ўтказиб келинмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати