25 Май 2021 йил 1648

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди хизматига номзодлар танловини эълон қилади

Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда, халқаро тоифадаги спорт устаси ҳамда спорт устаси, спорт турлари бўйича республикада 1-ўрин ва жаҳон чемпионатларида 1-3 ўринларни эгаллаган, Фарғона вилоятида доимий рўйҳатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, олий, ўрта-махсус ва ўрта маълумотга эга, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов асосида қабул қилинади.

Бунда, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган эркаклар ҳамда бўйи 160 см.дан паст бўлмаган аёллар қатнашишлари мумкин.

Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йилнинг 26 май кунидан 28 май кунига қадар, Фарғона вилояти ИИБ Кадрлар бошқармасига мурожаат этишлари лозим.

Номзодлар ўзлари билан “фуқаролик паспорти” (нусхаси билан), “ҳарбий гувоҳномаси”, Диплом ва шаҳодатномасини ҳамда республика ёки жаҳон чемпионатларида эгаллаган ўринларини тасдиқловчи (диплом) ҳужжатларини олиб келишлари талаб этилади.

Шунингдек, ортиқча оворагарчиликка йўл қўймаслик мақсадида белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйҳатига киритилмайди.

Мурожаат учун телефон: 73-244-15-56.

 

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси кадрлар бошқармаси

Text to speech