25 Июл 2020 йил 1129

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби истеъфодаги генерал-майор Комилжон Хидиралиевнинг вафоти муносабати билан унинг оила-аъзоларига чуқур таъзия изҳор қилади

Инсон ҳаёти, умр йўли унинг яхши амаллари билан сарҳисоб қилинади. Комилжон Хидиралиев ҳам ортидан илиқ сўз билан эслаб, ҳаёт йўлини ибрат сифатида кўрсатишга арзийдиган ҳалол ва фидойи ўз касбининг жонкуяри эди.

У умрининг ёрқин йилларини халқимиз тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек олийжаноб ишга бахш этди. 1996-1998 йилларда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб, вилоятимиздаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини таъминлашга катта ҳисса қўшди. Генерал-майор Комилжон Хидиралиевнинг ёрқин хотираси Фарғона вилояти ИИО ходимлари хотирасида ҳам абадий сақланиб қолади. Генерал-майор Комилжон Хидиралиевнинг вафоти муносабати билан унинг оила-аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech