29 Июл 2020 йил
402
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби Молия вазири ўринбосари Ёрқин Эргашевич Турсуновнинг вафоти муносабати билан унинг оила-аъзоларига ҳамда яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
У ўзининг бор билим ва тажрибасини юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига сарф этди. Меҳнат фаолиятини 1990 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги молия бўлимида назоратчи инспекторидан бошлаган Ёрқин Эргашевич Турсунов Молия вазири ўринбосаригача бўлган машаққатли ва шарафли йўлни босиб ўтди.
Биз Ёрқин Эргашевич Турсуновнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати