ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда, Фарғона вилоятида доимий рўйҳатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам,олий таълим муассасаларини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Бунда, бўйи 165 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган ҳамда олий таълим муассасини ҳарбий кафедрасини тамомлаган фуқаролар қатнашишлари мумкин.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар 2021 йилнинг 22 июнь кунидан 27 июнь кунига қадар, яшаш худудларида жойлашган ички ишлар органларининг кадрлар бўлимларига мурожаат этишлари лозим.
Номзодлар ўзлари билан “фуқаролик паспорти” (нусхаси билан), “ҳарбий гувохномаси”, дипломларини олиб келишлари талаб этилади.
Мурожаат учун телефон: 73-244-15-56.
Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси кадрлар бошқармаси