ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХИЗМАТИГА НОМЗОДЛАР ТАНЛОВИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда, Фарғона вилоятида доимий рўйҳатда турувчи, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, ОЛИЙ, ЎРТА-МАХСУС ВА ЎРТА МАЪЛУМОТГА ЭГА, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қабул қилинади.
Бунда, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақирув резервида ҳарбий хизматни ўтаган эркаклар ҳамда бўйи 165 см.дан паст бўлмаган аёллар қатнашишлари мумкин.
Танловда иштирок этиши истагини билдирган номзодлар 2020 йилнинг 20 декабрдан 30 декабргача, яшаш ҳудудларида жойлашган Ички ишлар органларининг Кадрлар бўлимларига мурожаат этишлари лозим.
Номзодлар ўзлари билан “фуқаролик паспорти” (нусхаси билан), “ҳарбий гувохномаси”, ҳамда Диплом ва шаҳодатномасини олиб келишлари талаб этилади.
Шунингдек, ортиқча оворагарчиликка йўл қўймаслик мақсадида белгиланган кунлардан кейин мурожаат этган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Мурожаат учун телефон:73-244-15-56
ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ КАДРЛАР БОШҚАРМАСИ