Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Ташходжаевнинг Рамазон ҳайити муносабати билан ТАБРИГИ
Ҳурматли юртдошлар,
Азиз фахрийлар ва ҳамкасблар!
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсан ўз номимдан Рамазон ҳайити муносабати билан барча ҳамюртларимизни, ички ишлар органлари ходимларини, шунингдек хизмат пайтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила-аъзоларини самимий муборакбод этаман.
Юртимиздаги тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ҳалқимизнинг эзгу орзу-интилишларига елкадош бўлиш, Қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли вазифаларни амалга оширишда Сизларга улкан муваффақиятлар ёр бўлсин!
Меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва ҳайр-саховат ришталари мустаҳкамланадиган ушбу улуғ айёмда барчангизга мустаҳкам соғлиқ, хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, рўзғорингизга файзу-барака тилайман.
Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Фарғона вилояти
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи
полковник Д.Б.Ташходжаев