Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Дониёр Ташходжаевнинг Наврўз айёми муносабати билан соҳа ходимларига БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ватанимиз тинчлиги, фаровонлиги йўлида ўз бурчига садоқат билан хизмат қилаётган барча ички ишлар органлари ходимларини, фахрийларни, яшариш ва янгиланиш айёми – Наврўз байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Юрт истиқболи йўлида фидокорона хизмат қилиб, унинг тинчлиги ва осойишталигига муносиб ҳисса қўшишдан чарчаманг.
Ҳалқимиз сизнинг тимсолингизда жипсликни, ҳар қандай тўсиқ олдида ҳам ўз онтидан қайтмайдиган, бурчига садоқат билан хизмат қиладиган олийжаноб инсонни кўради. Ана шундай эътибор ва эътирофга ҳамиша лойиқ бўлинг.
Буюк халқимиз маънавиятига ўзига хос ижобий таъсир этган ушбу байрам асрлар давомида бирдам, ҳамжиҳат яшаб келишимизга туртки бўлди.
Бу борада ўзининг бор билим ва тажрибасини, куч ва ғайратини ҳалқ манфаатлари учун сарф этаётган, Ватанимиз тинчлигини бардавом бўлишида ўз оромидан кечиб, туну кун хизмат қилаётган сиз каби мард ўғлонлар ва шижоатли аёлларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.
Барчаларингизга сиҳат-саломатлик, хотиржамлик, бахт-саодат, хонадонларингизга файзу барака, фаровонлик тилайман.
Баҳорий байрамингиз муборак бўлсин, қадрли ҳамкасб дўстлар!
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати